Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎзА ҳақида

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги давлат расмий ахборот манбаи ва мамлакатдаги етакчи ахборот агентлигидир.

Агентлик солномаси 1918 йили Тошкентда РосТА бўлими очилганидан бошланади. Кейинчалик у ТАСС тизимидаги ЎзТАГ – Республика Телеграф Ахборот агентлигига айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 1992 йил 5 февраль кунидан эътиборан агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) сифатида қайта ташкил этилди.

2019 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги республика ҳаётига оид ижтимоий-сиёсий ахборотларни тарқатувчи расмий ахборот агентлиги экани қайд этилди ва агентлик фаолияти қайтадан такомиллаштирилди.

Бугунги кунда ЎзА Ўзбекистон Республикаси давлат органлари фаолияти ва мамлакатдаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларни тўлалигича ёритиб келмоқда. Агентликнинг вилоятлардаги мухбирлар тармоғи мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида тезкор ва объектив ахборот узатиш имконини беради.

ЎзА ахбороти ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб, қозоқ ва хитой тилларида тарқатилади.