Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎзА раҳбарияти

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори:

Бош директорнинг биринчи ўринбосари: 

Бош директорнинг ўринбосари: 

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш

Қабул кунлари: 
Душанбадан – жумагача 
9:00 - 18:00

Кўчимов Абдусаид Кўчимович

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори. 

1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган.

Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (ҳозирги университет) институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини «Ўқитувчи» нашриётидан бошлаган.

Болалар газетасида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб, бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган. “Шарқ юлдузи” журналида масъул котиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ахборот маркази раҳбари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, “Тошкент” телерадиоканали бош директори, “Хабар” газетаси бош муҳаррири лавозимларида хизмат қилган.

Ёзувчи, йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.

2017 йил 10 августдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари: 
Душанба 
14:00 - 16:00


Шукуров Собир Сайфиевич

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорнинг биринчи ўринбосари

1973 йил 26 апрель куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

1997 йилда Тошкент давлат университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Журналист. Бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари магистри.

Меҳнат фаолиятини 1990 йил Каттақўрғон тумани ветеринар касалхонаси санитарлигидан бошлаган. 1991 – 2001 йилларда Каттақўрғон шаҳридаги 16-ўрта мактаб ўқитувчиси, шаҳар телестудиясида сухандон, муҳаррир, директор ўринбосари, Каттақўрғон тижорат техникуми ўқитувчиси каби вазифаларда ишлаган.

2001 йилдан меҳнат фаолиятини Ўзтелерадиокомпанияда давом эттирган. 2001-2011 йилларда Ўзтелерадиокомпанияда турли лавозимларда, жумладан, катта муҳаррир, сиёсий шарҳловчи, Телерадиодастурларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, Телерадиодастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўлими бошлиғи каби масъул вазифаларда фаолият юритган.

2011-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2019 йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ахborot-таhlil multimedia markazi» давлат муассасаси директори лавозимида ишлади.

2019 йил 9 декабрдан Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Қабул кунлари: 

Чоршанба  
10:00 - 12:00


Хушнуд Ғайратович Худайбердиев

1989 йил 7 июнда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган. Миллати – ўзбек, партиясиз. Маълумоти – олий.

2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йилда ТДЮУ магистратура бўлимини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтда техник ходим сифатида бошлаган. 

2013-2014 йилларда ТДЮИ “Жиноят-процессуал ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси, 2014-2019 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида етакчи юрисконсультликдан Юридик бўлим мудири ўринбосаригача бўлган лавозимларда, шунингдек 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлим прокурори сифатида фаолият олиб борган. 

У тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Хушнуд Худайбердиев Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июлдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директорнинг ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

2014 йилда “Олтин қалам” IX Миллий мукофотининг совриндори бўлган. 2016 йилда «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланган. 2018 йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танлови ғолиби бўлган. 

2019 йилда Адлия вазирининг буйруғи билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан ҳамда 2019 йил 27 июндаги Президент фармонига биноан, «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган.