Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28.10.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 19 октябрьдаги 855-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси   қ а р о р   қ и л а д и:

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 9 (тўққиз) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари қуйидаги таркибда тасдиқлансин:

1. Худайбергенов Турсинхан Айдарович - фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи

2. Кулдашев Абдулла Хамидуллаевич - фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

З. лавозимига кўра - фавқулодда вазиятлар вазирининг фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича ўринбосари

4. Латифжонов Азизбек Рахимович - фавқулодда вазиятлар вазирининг молия-иқтисод ва моддий-техник таъминот бўйича ўринбосари

5. Абдижалилов Камил Халбаевич - фавқулодда вазиятлар вазирининг кадрлар, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари

6. Джураев Шухрат Хужамбердиевич - фавқулодда вазиятлар вазирининг қурилиш ва муҳандислик муҳофаза ишлари бўйича ўринбосари

7. Бердиев Кабул Раимович - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси бошлиғи

8. Давлетов Азамат Сапарбаевич - Қорақалпоғистон Респyбликаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи

9. Мухитдинов Мухтор Яшнарович - Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 6 январдаги 12-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Респyбликаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

          Бош вазири                   А. Арипов

Тошкент шаҳри,
2020 йил 28 октябрь

9 905
ЎзА