Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Илм-фан бўлими (электрон журнал)

ЎзА Бош директорининг 2019 йил 30 сентябрдаги

№124-сонли буйруғининг

№1-иловаси билан тасдиқланган Низомга

№1-илова

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ (ЎзА) – uza.uz САЙТИНИНГ ИЛМ-ФАН БЎЛИМИ (ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛ)

Илм-фан бўлими (электрон журнал) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг тегишли Низомига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.1 ва 263/7.4-сон қарорига биноан ташкил этилган ва шу асосда фаолият юритади.

Техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва тиббиёт фанлари соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар, илмий-назарий янгиликлар хусусида виртуал муҳитда ахборот алмашиш имкониятини яратадиган ўзига хос энг қулай макон ҳисобланади;

илмий даражалар берувчи Илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан етказиб берадиган виртуал ахборот манбаи сифатида хизмат қилади;

илм-фан янгиликлари билан танишиш имкониятини берадиган виртуал муҳит саналади.

Илм-фан бўлими (электрон журнал)нинг вазифаси

Техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва тиббиёт фанлари соҳаларининг ривожланиш истиқболлари, бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, яратилаётган янгиликлар хусусида ўқувчиларга илмий-назарий ва илмий-амалий мақолаларни тезкорлик билан етказиб беради.

Илмий даражалар берувчи Илмий кенгашлар томонидан тақдим этилган диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан сайтга жойлаштиради.

ОАВ фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда илм-фан янгиликларига доир мақолалар, суҳбатлар эълон қилади.

Республика ҳамда халқаро миқёсида илмий-амалий конференциялар ташкил этади.

Республика ҳамда халқаро миқёсидаги илмий-амалий конференцияларда иштирок этади ва илм-фан янгиликларига доир маърузаларни эълон қилади.

Электрон журнал таҳрир ҳайъати аъзолари

Таҳрир ҳайъати аъзолари ЎзА ҳайъат аъзоларидан фарқли равишда белгиланган ҳар бир соҳа бўйича улкан илмий ютуқларни қўлга киритган, мамлакатимиз илм-фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган, муайян фан йўналишида фаолият кўрсатаётган академиклар, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади ва жамоатчилик асосида ташкил этилади.

Таҳрир ҳайъати аъзолари қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Илм-фан бўлимига келиб тушган илмий мақолаларнинг юқори савияда тайёрланишига доир таклифлар киритади;

илмий мақолалар юзасидан баҳсли ҳолатлар содир бўлганда муҳокамада иштирок этади.

Илмий мақолалар билан ишлаш тартиби

*Илмий мақолалар иш бажарилаётган ташкилот томонидан берилган иккита тақриз ва акт экспертиза билан қабул қилинади. Мақолалар антиплагиат дастури орқали текширилганидан сўнг баҳсли ҳолатлар юзага келганда қўшимча тақризга юборилади.

*Эълон қилиш учун тақдим этилган мақола аввал ҳеч қаерда эълон қилинмаган ва нашр этиш учун топширилмаган, ўзбек (рус, инглиз) тилида ёзилган асл нусхадаги илмий-назарий ва илмий-амалий мақолалар бўлиши талаб этилади.

*Илмий-назарий ва илмий-амалий мақолаларнинг ҳар бир варағи баҳоси – энг кам иш ҳақининг базавий миқдорининг 9% миқдорида.

*Бу тартиблар илм-фан бўлими томонидан ташкиллаштириладиган республика ва халқаро илмий-амалий конференция материалларига ҳам тегишлидир.

*Модератор, Илм-фан бўлими таклифи асосида Таҳрир ҳайъати қарорига кўра, илмий савияси юқори, академик даражада ёзилган ва мамлакатимиз илм-фанини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшадиган илмий мақолаларга DOI рақами берилади. Баҳоси – битта мақолага давлат курсида (сўмда) 5 АҚШ валютасида белгиланади.

*”Илм-фан янгиликлари” рукнида бўлим томонидан ташкил этилмаган Республика ҳамда халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференциялар маърузалари, фан янгиликларига доир мақолалар, суҳбатлар бундан мустасно.

Эълонларни молиялаштириш

Диссертация ҳимояси тўғрисидаги битта эълон баҳоси – энг кам иш ҳақининг базавий миқдорининг 75% миқдорида.

Тақризчилар

1. Эшназаров Тўлқин Шералиевич – иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

2. Алимов Анвар Валиевич – тиббиёт фанлари доктори, профессор, Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндикринология илмий-амалий тиббиёт маркази

3. Файзиев Шуҳрат Ҳасанович – юридик фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси “Сайлов қонунчилиги” ўқув маркази

4. Исмоилова Жаннат Ҳамидовна – тарих фанлари доктори, Ўзбекистон ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи

5. Тўраев Бахтиёр Омонович – фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

6. Омонов Қудратилла Шарипович – филология фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат шарқшунослик институти

7. Абдушукуров Бахтиёр Бўронович – филология фанлари доктори, доцент, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

8. Тўхлиев Нурислом – иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

9. Каримов Баҳодир Нурметович – филология фанлари доктори, профессор, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

10. Жумахўжа Нусратилло Атаулло ўғли – филология фанлари доктори, кафедра профессори, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

11. Муҳиддинова Фарруха Фахриддиновна – юридик фанлар доктори, кафедра профессори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

12. Райимжонов Баҳодир Райимжонович – техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Геотехнология ва рангли металлургия илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув институти давлат унитар корхонаси

13. Носиров Ўткир Патхиддинович – техника фанлари доктори, профессор, Россия федерал давлат автоном олий таълим муассасаси Миллий тадқиқот технологик университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали

14. Норов Юнус Джумаевич – техника фанлари доктори, кафедра профессори, Навоий давлат кончилик институти

15. Муҳаммаджонова Лаълихон – фалсафа фанлари номзоди, кафедра профессори, Ўзбекистон Миллий университети

Изоҳ: Илмий кенгаш ва тақризчилар таркибига ўзгартириш киритиш модератор ҳамда Илм-фан бўлими таклифига кўра ЎзА раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Мурожаат учун маълумотлар

(+998 71) 233-16-22 (қабулхона)

Илм-фан бўлими бошлиғи – Мардонова Гулжахон Амоновна

Иш: (+99871) 233 09 21

Уяли: ( +99899) 833 62 71 (телеграмм)

Таҳририят манзили

100000 Буюк Турон кўч., 42, Тошкент, Ўзбекистон

Е-mail: pochta@uza.uz