Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.03.2020 21:58 Инновацион ғоялар ва ишланмалар

Ташкилотларда фуқаролар ва тадбиркорларни қабул қилиш “онлайн” режимига ўтказилади

Ташкилотларда фуқаролар ва тадбиркорларни қабул қилиш “онлайн” режимига ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хавфсизликни таъминлаш билан чоралар белгиланди.

Қарорга кўра, биринчи босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркетлар ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалари билан жиҳозланади.

Республика ҳудудига хорижий давлатлардан, шунингдек Тошкент шаҳрига бошқа ҳудудлардан кириб келаётган барча транспорт воситалари, товар ва юклар мажбурий равишда дезинфекция қилинади.

Давлат идора ва ташкилотларида фуқаролар ва тадбиркорларни қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкон қадар “онлайн” режимига ўтказилади.

ЎзА