Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Йўриқномалар

                                                                                                             ЎзА Бош директорининг 2019 йил “ 30 сентябрдаги

124-сон буйруғининг №1 иловаси билан

тасдиқланган Низомга № 2-илова

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг Илм-фан бўлими (электрон журнал)да тегишли соҳаларга доир илмий-назарий, илмий-амалий мақола эълон қилиш бўйича муаллифлар учун Низомга

И Л О В А

Мақола тақдим этиш

Илмий мақола ОАК талаблари бўйича тайёрланиб, хорижда ва бошқа ихтисослаштирилган илмий журналлар, илмий-амалий конференциялар материалларида нашр этиш учун топширилмаган, оммавий ахборот воситасида чоп этилмаган ва плагиат (кўчирмачилик)га йўл қўйилмаган бўлиши керак. Илмий мақола иш бажарилаётган ташкилот томонидан иккита илмий тақриз ва экспертиза хулосаси билан топширилади.

ЎзА муаллифларга бадал (компенсация), қалам ҳақи тўламайди.

Рухсат олиш

Мақолага бошқа манбаларда нашр этилган ва муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган матн, жадвал ва расмлар киритилган бўлса, унда мақолани топширишдан олдин фойдаланилган матн, жадвал ва расмлар эгаларидан рухсат олиниши ёки мақолада ҳавола келтирилиши шарт.

Мақоланинг биринчи бети қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

–мақола сарлавҳаси;

–муаллиф(лар) исми, отасининг исми, шарифи;

–муаллиф(лар)нинг илмий даражаси, унвони, лавозими, ишлайдиган ташкилот, шаҳар, мамлакат номи;

–муаллиф(лар)нинг электрон манзили (e-mail), телефон ва факс рақамлари;

–барча маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши керак;

–бу талаб Илм-фан бўлими томонидан ташкиллаштириладиган республика ва халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференция материалларига ҳам тегишлидир.

Мақола аннотацияси ва калит сўзлар

Мақоланинг қисқача аннотацияси 8-10 сатрдан ошмаган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади. Унда тадқиқот муаммоси, унинг долзарблиги, тадқиқот муаммосини очиб бериш учун қўлланилган методология, тадқиқот натижалари, муаллифнинг илмий ва амалий ҳиссаси қисқача баён қилинади.

Калит сўзлар (индексация учун) 4-6 сўздан иборат бўлиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилиши керак.

Форматлаш

Мақолада “Times New Roman” шрифти, “Microcoft Word” редакторидан фойдаланиш тавсия этилади. Бетларни автоматик тарзда белгилаш лозим. Жадваллар “Microcoft Word”нинг “Таблица” функцияси орқали киритилади.

Мақола матни шрифти

Матн шрифти 14, қаторлар оралиғи 1,5 интервалда бўлиши лозим. Мақоланинг максимал ҳажми 16 бетдан ошмаслиги, минимал ҳажми эса 8 бетдан кам бўлмаслиги керак.

Қисқартмалар

Матнда биринчи марта келтирилганда тўлиқ баён қилиниши керак. Фойдаланилган адабиётлардан олинган материалга ҳавола адабиётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу адабиётга иқтибос материал жойлашган бетда қавс ичида, матннинг ўзида алоҳида кўрсатилади. Масалан [1;8] тарзида.

Сурат, график, чизма, диаграммалар “расм” сўзи билан ифодаланади.

Адабиётлар рўйхати

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати камида 8 манбадан иборат бўлиши керак. Ушбу рўйхатда нашр этилган ва мақолада ҳавола этилган адабиётлар келтирилади. Бошқа адабиётлар фақат мақоланинг матнида баён қилинади. Ҳавола этилган адабиётлар саҳифа остида изоҳланмайди. Адабиётлар алифбо тартибида биринчи муаллифнинг шарифи бўйича тузилади ва ОАК талаблари бўйича расмийлаштирилади.

Жадваллар

Барча жадваллар араб рақами билан белгиланади.

Мақола матнида жадвалларни рақамлаш кетма-кетликда бажарилади. Ҳар бир жадвал компонентларини акс эттирувчи сарлавҳа қўйилади. Маълумотларга изоҳ бериш жадвалнинг қуйи қисмига кичик ҳарфлар устки индекси шаклида келтирилади.

Эълон қилиш муддати ва шартлари

Мақола юқорида келтириб ўтилган талабларга тўлиқ жавоб бериб, муаллиф Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳисоб рақамига белгиланган сўммани ўтказиб берганлиги тўғрисидаги квитанцияни тақдим этганидан сўнг ЎзА веб-сайти Илм-фан бўлими ойнасининг тегишли фан тармоғида уч кун ичида эълон қилинади. Муаллиф ҳақидаги ҳамда мақолада келтирилган маълумотлар, факт, рақамларнинг тўғрилиги, аниқлиги учун муаллиф ва тақризчи жавобгар.

Тўлов: ЎзА расмий сайтида эълон қилинадиган илмий-назарий ва илмий-амалий мақолалар, DOI рақами бериш, диссертациялар ҳимояси тўғрисидаги эълонлардан тушадиган маблағлар Агентликни ривожлантириш жамғармасига туширилади.

Изоҳ: савол келиб чиққан баъзи мақолалар борасида ЎзА қўшимча маълумот сўраш ҳуқуқига эга.

Таҳририят манзили:

100000, Буюк Турон кўчаси 42,

Тошкент, Ўзбекистон.

Мурожаат учун маълумотлар: ( +99871) 233-09-21;

Телеграм: (+99899) 833-62-71