Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Ҳамманинг дам олишга ҳаққи бор

Ҳамманинг дам олишга ҳаққи бор

Ёз – 2019 

Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ички ишлар идораларида профилактик ҳисобида турган вояга етмаган ёшлар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи анъанавий ташкил этиб келинмоқда. Бундан кўзланган мақсад – ёшларда ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш, уларни тенгдошлари каби чанқоқлик билан илм эгаллашга даъват этишдан иборат.

photo5379681808414780179.jpg

– Миробод туманидаги ҳарбий қисмда 30 нафар бола учун учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилди, – деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши бўлим бошлиғи Асқар Ҳасанов. – Бу оддий таътил эмас, ҳарбий таътил, десак муболаға бўлмайди. Чунки уларга юқори малакали психологлар томонидан тренинглар, рассомчилик тўгараклари, профилактик суҳбатлар билан бир қаторда саф тайёргарлиги бўйича машғулотлар, спорт ўйинлари ва турли жисмоний тарбия машғулотлари ўргатилди. Болаларга бир ҳафта давомида ватанпарварлик руҳини тарғиб қилувчи ўнга яқин видеофильм намойиш этилди, китоблар совға қилинди.

Айни дамда иккинчи мавсумга тайёргарлик ишлари кетмоқда. Унда Тошкент шаҳар ички ишлар идораларида профилактик ҳисобида турувчи 30 га яқин вояга етмаган ёшларнинг дам олиши режалаштирилган.

6 066
Дилобар МАМАТОВА, ЎзА