Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Бухорода депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Бухорода депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилди

Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

Унда “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни муҳокама қилинди.

photo_2020-11-03_20-17-50.jpg

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, тегишли ташкилот ҳамда бошқармалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Сессия видеоселектор тарзида ташкил этилди. Депутатлар сессияда вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Адиловнинг ахборотини эшитди.

photo_2020-11-03_20-17-59.jpg

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан муҳокамага вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Шаҳриёров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар масалалари ва гендер тенглиги қўмитаси раиси Феруза Эшматова, Молия вазирининг ўринбосари Жамшид Абрўев, Давлат Солиқ Қўмитаси бошлиғининг ўринбосари Фазлиддин Умаров, 31-Қароли сайлов участкасидан вилоят Кенгашига сайланган Ваҳоб Қаҳҳоровлар сўзга чиқди. 

Сўзга чиқувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

photo_2020-11-03_20-18-04.jpg

Муҳокамада маҳаллий бюджет маблағларининг сарфланиши юзасидан назоратни янада кучайтириш, бюджет очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик фикри асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалардан маблағ ажратилишида фаол иштирок этиш бўйича маҳаллий кенгашлар депутатлари, алоқадор ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Сессияда муҳокама қилинган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

photo_2020-11-03_20-18-08.jpg

2 657
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА