Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Буюк Британиянинг мувофиқликни баҳолаш идораси билан видеоконференция бўлиб ўтди

Буюк Британиянинг мувофиқликни баҳолаш идораси билан видеоконференция бўлиб ўтди

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқликни баҳолаш соҳасида қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳамкорлигида “Intertek”(Буюк Британия) мувофиқликни баҳолаш идораси вакиллари жаноб Питер Линдсай билан видеоконференция ўтказилди.

Тадбирда маҳсулотларни Буюк Британия ва жаҳон бозорларига экспорт қилишда “Intertek” идораси томонидан кўрсатиладиган мувофиқликни баҳолаш ишлари, бугунги кунда Европа давлатларининг маҳсулотларга қўйган талаблари, ҳамкорликда сертификатлаштириш идораси ва синов лабораториялари ишларини ташкил этиш, уларни халқаро даражага олиб чиқишда идора экспертларини жалб этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Ўзстандарт” агентлиги
Матбуот хизмати

1 780
ЎзA