Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.04.2021 Чоп этиш версияси

Давлат боғчаларига болаларни икки ёшдан қабул қилиш таклиф қилинди

Давлат боғчаларига болаларни икки ёшдан қабул қилиш таклиф қилинди

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида “Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш ёшини икки ёш этиб ўзгартириш ҳақида”ги петиция эълон қилинди.

Айтилишича, ҳозирги кунда болаларнинг боғчага чиқиш ёши 3 ёш қилиб белгиланган. Аммо турли сабабларга кўра оналар ишга чиқишга мажбур бўлади. Аммо фарзандини уч ёшга тўлмагани учун боғча қабул қилмайди. Шу сабабли, фарзанд ҳар ерда сарсон бўлади. Хусусий боғчалар эса жуда қиммат бўлиб, уни тўлашга ҳамманинг ҳам моддий имконияти етмайди.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш ёшини икки ёш этиб ўзгартиришни таклиф қиламиз. Бу билан ёш боласи бор оналарнинг ишлаши ва ўқишлари учун катта имконият яратилган бўлар эди”, дейилади петицияда.

Изоҳларда эса давлат боғчаларида шундоқ ҳам жой муаммолиги, янги давлатнинг боғчалари қурилиш жараёни сустлиги, давлат хусусий шерикчилиги асосида қуриладиган боғчалар масаласида бюрократик (кредит олиш ва бошқа) тўсиқлар борлиги саналган.

2 098
ЎзА