Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Карам экспорти 84,8 минг тоннага етди

Карам экспорти 84,8 минг тоннага етди

Эрамиздан тўрт минг йиллар аввал хонакилаштирилган карамнинг дунёда 100 дан ортиқ тури бўлиб, унинг 7 тури бизнинг иқлимимизга мослашган. Бош карам, рангли карам, савай карами, брюселл карами, хитой карами, шолғам карам ва баргли карамлар шулар жумласидан. 

Бош карам дехқончиликда кенг экилади. Баргли карам эса чорвачиликда чорва моллари учун емиш сифатида фойдаланилади.

Бошли карам Ўрта ер денгизи мамлакатларида эрамизнинг бошланиш даврларида етиштирилган бўлса, Ғарбий Европа мамлакатларида ўрта асрларда кенг кўламда парваришланган. Ҳозирда субтропик мамлакатларида Япония, Миср, Жанубий Африка, Австралия, Янги Зирландия кўплаб экилмоқда.

Бироқ, бу маҳсулотга бўлган талаб дунёда ортиб бормоқда. Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматидан маълум қилишларича, 2020 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон 11 та хорижий мамлакатга қиймати 18, 4 миллион долларга тенг бўлган карам экспорт қилган.

Айни кунларда ички бозордан ортган карам бир қатор давлатларга экспорт қилмоқда. Мисол учун, жорий йил ҳисобидан Қозоғистон – 8,7 млн, Россия – 8,1 млн, Қирғизистон – 524,5 минг, Украина – 518,5 минг долларга Ўзбекистондан карам харид қилган.

Қайд этиш керакки, 2020 йилнинг 9 ойида ҳудудлар орасида Сурхондарё вилояти энг кўп яъни 4 438,5 минг долларга тенг бўлган карам экспорт қилган. Бу кўрсаткич жами карам экспортининг 24,1 фоизини ташкил этади.

2 581
ЎзА