Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Кореяда Ўзбекистон пиар маркази очилади

Кореяда Ўзбекистон пиар маркази очилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Кореянинг KASTLE сайёҳлик ва ҳордиқ жамияти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

У Корея - Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантириш борасида тузилган “йўл харитаси”га кўра ташкил этилган бўлиб, Кореяда юртимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади. Агарда кейинги йилларда Кореядан келаётган сайёҳлар сони ортганини эътиборга оладиган бўлсак, бу ижобий натижа бериши шубҳасиз. Шунингдек, Кореяда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Миллий PR-центр”ини филиали очилади. Бу эса юртимиз ҳақидаги турли тарғибот материалларини Корея фуқароларига тарқатишда қўл келади.

– Ўзбекистонга биринчи келишим, у кутганимдан ҳам кўркам ва файзли экан, – дейди Кореянинг KASTLE сайёҳлик ва ҳордиқ жамияти директори Хеон Сео. – Тошкент шаҳри ва вилоятининг бир қатор жойларини кўрдик. Эртага Самарқандга кетмоқчимиз. Биласизми, бир неча аср олдин бизнинг Говрио исмли элчимиз Самарқандга келган экан. Бизда мазкур тарих акс этган чизилган эски расмлар бор. Унда келтирилган жойларни ўз кўзим билан кўриш истагидаман. Марказий Осиё давлатларига саёҳат қилиб, қадимий ипак йўлини тиклаш ниятимиз бор. Шу мақсадда Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам бормоқчимиз.

photo5379872719711087277.jpg

Қайд этиш жоизки, KASTLE 2000 йилдан буён академик тадбирлар яъни туризмни ривожлантириш билан боғлиқ илмий тадқиқотлар орқали Кореянинг миллий сайёҳлик сиёсатини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда. Мунтазам равишда минтақавий туризмни ривожлантириш бўйича илмий форумлар, конференция, талабалар алмашинуви ва малака ошириш дастури доирасида Кореядаги олий ўқув юртларига ёрдам бериш, шунингдек, тизим соҳасида ишчилар малакасини ошириш бўйича доимий форумлар ўтказиб туради.

5 614
ЎзА