Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Мақсад йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш

Мақсад йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар пайшанба ва жума куни Тошкент вилоятидаги йўловчи ташувчи уюшмалар ҳайдовчилари ва масъул ходимлар иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилади.

Афсуски, бу каби чора-тадбирларга қарамасдан айрим йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар, масъул ходимларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишларига эътиборсизлик билан қараётгани кузатилмоқда.

Жумладан, 14 август куни “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбири доирасида ўтказилган бир кунлик рейд чоғида жамоат транспортларини бошқараётган 65 ҳайдовчи томонидан турли кўринишдаги қоидабузарликлар содир этилгани аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, 6 жамоат транспорти жарима майдончасига жойлаштирилди.

photo5359842267847830271.jpg

Мисол учун, “Оҳангарон автотрансхизмат”, “Оқ тулпор”, “Бўка йўловчи транс”, “Олмалиқ Транс Лайн” МЧЖларига тегишли айрим жамоат транспортлари ҳайдовчилари, масъул ходимлари камчиликларга йўл қўйгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

4 599
ЎзА