Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Маданий мерос объектларининг паспортлари испаниялик олимлар билан ҳамкорликда тайёрланмоқда

Маданий мерос объектларининг паспортлари испаниялик олимлар билан ҳамкорликда тайёрланмоқда

Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларининг ҳолатини, уларнинг тарихини ўрганиш бўйича кўплаб хорижий ташкилотлар ва институтлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Мазкур йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида Испаниянинг Валенсия Политехника университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

photo_2020-11-03_20-27-04.jpg

photo_2020-11-03_20-27-08.jpg

Вилоят маданий мерос бошқармаси, Бухоро давлат университети ва Валенсия Политехника университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида БухДУнинг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муҳриддин Қиличев Валенсия Политехника университетида “Communication and cultural industries – Алоқа ва маданият саноати” ихтисослиги бўйича PhD докторантурасига қабул қилинди. Тадқиқотчи “Бухоронинг маҳаллий барқарор туризмини ривожлантиришда Буюк Ипак йўлидаги маданий мерос объектларининг аҳамиятини ошириш: мавжуд вазият таҳлили” мавзусида ўз илмий фаолиятини бошлади.

Докторант ва вилоят маданий мерос бошқармаси мутахассислари иштирокида Бухоро шаҳридаги 60 та моддий маданий мерос объектларининг халқаро стандартлар асосидаги паспортлари ўзбек ва инглиз тилларида тайёрланмоқда.

2 272
Зариф КОМИЛОВ, ЎзА