Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Ота-она изтироби, йўлини йўқотган фарзанд қисмати...

Ота-она изтироби, йўлини йўқотган фарзанд қисмати...

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида адиб ва драматург Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган «Дилдаги доғ» спектакли намойиш этилди.

Асар бир оила бошига тушган кўргулик, ота-она изтироби, йўлини йўқотган фарзанд қисмати, айрилиқ азоби, осуда ҳаётимиз қадри ҳақида. Тинч замонда ёвузлик ва эзгулик орасидаги кураш кескин зиддиятлар орқали очиб берилган.

Спектакль таъсирли ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, барча томошабинларда унутилмас таассурот қолдирди. Саҳна томошаси якунида театр ихлосмандлари санъаткорлар ва асар муаллифини гулдурос қарсаклар билан олқишлашди.

Театр бу ибратхонадир, деб бекорга айтилмаган. Драматург Қўчқор Норқобил қаламига мансуб ушбу асар униб-ўсаётган ёш авлодни тўғри яшашга, Ватан иқболи, юрт келажаги учун дахлдор эканлигини ҳис қилишга ундайди.

Саҳна асарига Сарвар Юсупов композиторлик қилган. Мирза Азизов саҳналаштирган. Саҳна томошабинни алоҳида жалб қилади. Оддий маиший буюмларгача инобатга олинган. Бунда саҳналаштирувчи рассом – Жалолиддин Раҳимовнинг самарали меҳнат қилгани сезилади.

Бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Турғун Бекназаров ва Маъсуда Отажоновалар маҳорат билан ижро этган.

photo_2020-11-03_10-23-26.jpg

photo_2020-11-03_10-23-27.jpg

2 053
Д.Маматова, ЎзА