Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.11.2020 Чоп этиш версияси

Марадонанинг миясида гематома аниқланди

Марадонанинг миясида гематома аниқланди

Аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадонанинг миясида қон қуйилиши оқибатида гематома ҳосил бўлганлиги сабабли жарроҳлик амалиётини ўтказди.

Бир неча кун аввал Марадонанинг шахсий шифокори у шифохонага ўз ихтиёри билан ётгани ва ҳеч қандай хавф йўқлигини таъкидлаган эди.

Маълумотларга қараганда, Марадона 30 октябрь куни ўзининг 60 йиллик юбилейига бағишланган учрашув олдидан оммага кўриниш берган. Аргентина чемпионатининг биринчи турида унинг “Химнасия Эсгрима” жамоаси “Патронато”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Учрашув олдидан унга эсдалик совғаси топширилди. Бироқ Марадона ўзини ёмон ҳис қилаётгани боис ўйинни кузата олмади. Шундан сўнг Марадона шифохонага ётқизилгани ҳақида гаплар тарқала бошлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мияга қон қуйилиб, гематома ҳосил бўлишига Марадонанинг бокс машғулотларида жароҳатлангани сабаб бўлган. Гематомани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди ва у жонлантириш бўлимидан олиб чиқилди.

1 105
ЎзА