03.11.2020 Чоп этиш версияси
Наманганда “Профессионал футбол мактаблари лигаси” чемпионатига старт берилди

Наманганда футбол бўйича футбол маҳорати мактабларининг 2005 йилда туғилган ўсмирлар жамоалари ўртасида “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мамлакат чемпионатига старт берилди.
Мазкур таълим муассасаларининг спортчи ёшлари Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида муносиб тарзда иштирок этиб келмоқда. Уларнинг 22 нафари жорий йилда мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига имтиёзли тарзда қабул қилинганлиги ҳам қувонарли ҳолдир. Шунингдек, Ўзбекистон суперлигасида иштирок этиб келаётган “Навбаҳор” футбол клубида тўп сураётган футболчиларнинг аксарияти ушбу спорт мактаби тарбияланувчиларидир.
– “Профессионал футбол мактаблари лигаси” чемпионатини ўтказишимиздан мақсад иқтидорли ёшларни миллий терма жамоамизга саралаб олиш ва уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш, - дейди Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж. Ҳасанов. – Бугун илк мусобақани ташкил этдик. Ёш футболчилардан умидимиз катта.






2 590
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА