04.11.2020 Чоп этиш версияси
Содир этилган террор ҳаракатлари сабабли Австрияда 5 ноябргача миллий мотам эълон қилинди

Австрия ҳукумати пойтахт Венадаги террорчилик ҳаракатлари туфайли мамлакатда 5 ноябргача давом этувчи миллий мотам эълон қилди.
Ҳукумат бу ҳақда ўзининг Facebookдаги расмий саҳифасида маълумот берди.
Унга кўра, 3-5 ноябрь кунлари террорчилик ҳужуми қурбонлари хотирасига мамлакатдаги барча давлат муассасалари пештоқидаги байроқлар туширилади.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрда Венада номаълум кишилар томонидан террорчилик ҳужумлари ташкил этилди.
Дастлаб Шведенплатс майдонида отишма содир бўлиб, кейинчалик шаҳарнинг қатор жойларида ҳужумлар уюштирилгани қайд этилганди. Отишма оқибатида олти нафар киши қурбон бўлган.
1 248
ЎзА