Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.10.2020 Чоп этиш версияси

“Азия-Инвест Банк” АЖ Ўзбекистондан махсулотлар импортини кредитлаш доирасини кенгайтирмоқда

 “Азия-Инвест Банк” АЖ Ўзбекистондан махсулотлар импортини кредитлаш доирасини кенгайтирмоқда
“Азия-Инвест Банк” АЖ – “Ташқи иқтисодий фаолият Ўзбекистон миллий банки” АЖ нинг Россия Федерациясидаги шўъба банки ҳисобланиб, мунтазам равишда, россия корхоналарини молиялаштириш, Россиянинг федерал ва минтақавий савдо тармоқларига Ўзбекистондан тўқимачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади.

Анъанавий ишлаб чиқаришдан ташқари, чет эл бозорига, юқори қўшимча қийматга эга бўлган, кабел ва сим, электр – маиший техника маҳсулотлари ҳамда электр энергияси ускуналарини ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирувчи, “Ўзэлтехсаноат” ассоциясининг маҳсулотлари ҳам чиқмоқда.

Банк ҳамда “Ўзэлтехсаноат” ўртасидаги ҳамкорлик натижасида, Россия Федерациясига маиший ва электротехник маҳсулотларни импорт қилувчи Россия корхоналари молиятлаштирила бошланди. Натижада, Россия корхоналарига Ўзбекистоннинг “Артел” компанияси маҳсулотларининг дилер/дистрибюторлари учун кредит линиясини очиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Жорий ийлнинг сентябр ойида Банк томонидан, “Артел” корхонасининг Россиядаги дистрибютори ҳисобланувчи “Артел - Рус” МЧЖ учун кредит линияси очилди. Бу эса корхонага жорий йилнинг сўнгига қадар маиший техника маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини 10 млн. АҚШ долларига қадар ошириш имконини беради.

Россия бозорларига “Ўзэлтехсаноат” ассоциясининг “Артел” ва бошқа корхоналари маҳсулотларининг экспорт ҳажмини “Азия – Инвест Банк” АЖ нинг молиявий инструментларидан фойдаланган ҳолда оширилиши, ўзаро товар айрибошлашнинг тез суръатларда ўсиши, икки давлат ўртасидаги халқаро ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши, саноат ривожланиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

12 656
ЎзА