Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

30.10.2020 Чоп этиш версияси

"Қишлоқ қурилиш банк" энди иккиламчи бозор учун ҳам ипотека кредити ажратади

"Қишлоқ қурилиш банк" энди иккиламчи бозор учун ҳам ипотека кредити ажратади

2020 йил 30 октябрь куни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ҳамда “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси” ўртасида қайта молиялаш бўйича Бош келишув имзоланди.

Маросимда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқарув раиси ўринбосари Б.Бобожонов ва Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси бош директори М.Фармонов бугунги кунда ипотека бозорини ривожлантириш ҳамда янги молиявий ечимларни қўллаган ҳолда аҳолининг оммабоп уй-жойларга ошиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ипотека кредитларини ажратиш бўйича мамлакатдаги етакчи банклардан бири ҳисобланади. Янги тузилган келишув банкнинг ипотека бозоридаги иштирокини янада кенгайтиришда қўшимча имкониятлар яратади. Хусусан, бирламчи ҳамда иккиламчи уй-жой бозоридан уй олиш учун узоқ йиллик, мақбул фоизлар асосида фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари ҳажми кенгаяди.

photo_2020-10-30_18-13-09.jpg

Алоҳида қайд этиш керак, Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компанияси маблағларининг банклар учун амалдаги ва илгариги молиялаштиришларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга.

Хусусан, банклар томонидан ажратиладиган ипотека кредитининг оммабоплиги эътиборга молик. Яъни бу кредит линияси ўрта ҳамда паст даромадга эга бўлган уй-хўжаликларининг уй-жой сотиб олишлари учун мўлжалланган. Асосийси, иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш ҳамда уй-жойни таъмирлаш учун кредитлар олиш имконияти мавжуд.

Энг муҳими, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаш компаниясининг ўзаро ҳамкорлиги уй-жойга мухтож фуқароларимизнинг эҳтиёжларини таъминлашга ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилади.

Банк ахборот хизмати

4 581
ЎзА