Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.10.2020 Чоп этиш версияси

Дунё иқтисодиёти 20 йил мобайнида табиий офатлардан қанча зарар кўрган?

Дунё иқтисодиёти 20 йил мобайнида табиий офатлардан қанча зарар кўрган?

Дунё иқтисодиёти 20 йил давомида юз берган табиий офатлар туфайли қарийб 3 триллион доллар миқдорида зиён кўрган, дейилади БМТнинг глобал фалокатлар хавфини қисқартириш бўйича агентлиги эълон қилган маърузада.

Ташкилотнинг маълумотида айтилишича, 2000 йилдан то 2019 йилгача 7 348 та глобал табиий офатлар рўй берган ва улар жами 1,23 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Фожиалар сабабли дунё иқтисодиёти 2,97 триллион доллар йўқотган.

Экспертларнинг таъкидлашича, аввалги 20 йил давомида, яъни 1989 йилдан то 1999 йилгача табиий офатлар қарийиб икки баробар кам, яъни 4212 марта қайд этилган ва 1,19 миллион киши ҳаётдан кўз юмган, жаҳон иқтисодиёти эса 1,63 триллион доллар йўқотган.

Ҳужжатда айтилишича, асримизнинг дастлабки 20 йилида табиий офатларнинг кўпайишига иқлимнинг ўзгариши ва экстремал иқлим шароитлари сабаб бўлган. Хусусан, сув тошқинлари икки маротаба ортган, шунингдек довуллар, қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари ва ҳароратнинг рекорд даражага чиқиши ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бундан ташқари, кўп одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган зилзилалар ва цунамилар сони ҳам ортган, дейилади маърузада.

8 773
ЎзА