Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

31.10.2020 Чоп этиш версияси

Россия банки кейинги 13 йилда биринчи марта олтин захираларини сотишга киришди

Россия банки кейинги 13 йилда биринчи марта олтин захираларини сотишга киришди

Нефть ва газ савдосига доир даромадларнинг пасайиб кетиши туфайли Россия банки кейинги 13 йилда биринчи марта олтин захираларини сотишга киришди. 

Олтин бўйича Халқаро кенгаш (World Gold Council, WGC) маълумотларига кўра, учинчи чоракда 1 миллион 200 тонна олтин қуймалари хорижга сотилган. 

Халқаро валюта фонди маълум қилишича, июлда Россия 100 минг унция олтин сотган бўлса, сентябрда 300 минг унция олтин сотган. 

Россиялик олтин қазиб олувчилар апрелдаёқ олтин сотиш учун бош лицензияларни тарқатишга тушишганди. 

Иккинчи чорак якунларига кўра эса, 87 тонна қимматбаҳо металл сотилган, бу миқдор эса, бир йил олдингига нисбатан 9 баравар кўп бўлганди.

5 019
ЎзА