Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

“Қишлоқ қурилиш банк”: мурожаатлар ечимини топмоқда

“Қишлоқ қурилиш банк”: мурожаатлар ечимини топмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида жорий йилнинг 2 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тижорат банкларига юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раҳбарлари жойларда аҳоли ва тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ўтказмоқда. 

Банк Бошқаруви раиси Баҳодир Муллахонов Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинган ана шундай сайёр учрашувларда қатнашди.

_MG_3108.JPG

_MG_3071.JPG

Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Алишер Муротов иштирокидаги тадбирлар Сирдарё вилоятининг Янгиер, Гулистон шаҳарларида, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтди.

Банк Бошқаруви раиси ўринбосари Фарҳод Ғофуров Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида, Нукус шаҳрида ва Хоразм вилоятининг Хива, Хонқа туманларида, Урганч шаҳрида тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. 

IMG_8564.JPG

IMG_0298.JPG

Сайёр учрашувларда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Банк Бошқаруви раҳбарияти томонидан 182 та мурожаат сайёр учрашув давомида кўриб чиқилди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг кўплаб мурожаатлари тадбирлар давомида ўз ечимини топди.

Шунингдек, сайёр учрашувларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратишнинг тартиб-таомиллари, тадбиркорлар учун банкда мавжуд хорижий кредит линиялари, истеъмол ва ипотека кредитлари, қўйингки, аҳоли ва тадбиркорларни қизиқтирган барча масалалар бўйича тушунтиришлар берилди. 

IMG_20190815_143858_017.jpg

20190813_111009.jpg

20190813_120655.jpg

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирларда тадбиркорлар ўз фаолиятига халал бераётган муаммоларни билдирдилар ва кўплаб таклифлар ўртага ташланди. Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бизнес-лойиҳаларга сармоя ажратиш муҳокамалар марказида бўлди. Экспорт қилувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

“Қишлоқ қурилиш банк” вакиллари сайёр учрашувлар доирасида худудлардаги қатор кичик бизнес субъектларида ҳам бўлишиб, тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш қувватларини технологик янгилаш, экспортни оширишга ва қўшимча иш ўринлари ташкил этишга қаратилган бизнес лойиҳаларинимолиялашга келишилди. 


Сайёр учрашувлар республиканинг бошқа худудларида ҳам давом этмоқда.


“Қишлоқ қурилиш банк” - фаровон ҳаётингиз хизматида!

Мурожаат учун: 

Телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93

Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: https://t.me/QQBANK
Facebook: FB.com/official.qqb.uz

Банк ахборот хизмати


5 198
ЎзА