Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

19-августдан Мирзо Улуғбек туманида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилади

19-августдан Мирзо Улуғбек туманида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилади

Бу ҳақида ЎзАга «Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти хабар қилмоқда. 
Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, жойларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) жорий этилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 19 - августидан бошлаб, “Ҳудудий электр тармоқлари” пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланади. 

Шуни инобатга олиб, хонадонингизда икки ой давомида вояга етган шахснинг бўлишини таъминлашингизни ҳамда имкон қадар ҳозирда мавжуд ҳисоблагичингиз кўрсаткичини фото суратга олиб қўйишингиз тавсия этилади.

Қайд этиш жоизки, ҳозиргача Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Миробод ва Сергели туманларидаги 240 мингта истеъмолчига замонавий электр ҳисоблагич ўрнатиб берилди. Улар “Ҳудудий электр тармоқлари” жамияти маблағлари эвазига бепул ўрнатилган.

Жорий йил якунига қадар ана шу тартибда замонавий электр ҳисоблагичлар Тошкент шаҳрининг барча туманларига тўлиқ ўрнатиб берилиши режалаштирилган.

Яна бир гап, бу бордаги ишлар вилоятларда ҳам олиб борилмоқда. Хусусан, 19 -августдан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ҳам электр истеъмолчиларига замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади.

8 768
ЎзА