Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

6 минг АҚШ доллари эвазига “гашиш” гиёҳванд моддасини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

6 минг АҚШ доллари эвазига “гашиш” гиёҳванд моддасини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддасини сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.

Марҳамат тумани Барҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро М.М., М.А. ҳамда М.М.лар 485 грамм “гашиш“ гиёҳванд моддасини 6 минг АҚШ долларига сотаётганларида қўлга олинган. Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича Марҳамат тумани ички ишлар бўлими томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

4 608
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА