Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

“АрМИ – 2019”: Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони” мусобақасида ҳам ғалабага эришди

“АрМИ – 2019”: Ўзбекистон жамоаси “Танк биатлони” мусобақасида ҳам ғалабага эришди

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар халқаро армия ўйинларида навбатдаги ғалабани қўлга киритди.

Бугун, 15 август куни Москва вилоятида жойлашган “Алабино” дала-ўқув майдонида халқаро армия ўйинларининг “Танк биатлони” йўналиши бўйича II дивизионнинг финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган вакилларимиз энг яхши натижани қайд этиб, ғалабага эришди.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

photo_2019-08-15_18-26-22.jpg

Қизғин ва шиддатли баҳсларга бой бўлган чорак финал баҳсларида ҳам ҳарбий хизматчиларимиз барча тўсиқлардан муваффақиятли ўтиб, энг яхши натижани кўрсатган эди.

Бугунги баҳсда жамоаларнинг ҳар учала экипаж аъзолари катта майдонга тушиб, эстафета шартини бажаришди. Ушбу шарт давомида улар тўсиқлардан талафотсиз ўтиш, белгиланган нишонларни йўқ қилиш ва имкон қадар қисқа вақт ичида финиш чизиғини босиб ўтиши керак эди. Юртдошларимиз Т-72 Б-3 танкини маҳорат билан бошқариб, барча иштирокчи жамоалар ичида энг яхши натижани қайд этди. Вакилларимиз жами 2 соат 7 дақиқаю 22 сонияда маррага биринчи бўлиб етиб келди. Бу вақт ичида 13 та нишон яксон қилинди.

photo_2019-08-15_18-26-23.jpg

Ҳамюртларимиз финалда Уганда, Куба ва Вьетнам жамоалари билан биринчилик учун курашди.

“Танк биатлони” мусобақаси икки гуруҳда ўтказилаётган бўлиб, вакилларимиз унда иккинчи гуруҳдаги жамоалар билан баҳсга киришган. Бунда ҳар бир гуруҳдан алоҳида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланади.

photo_2019-08-15_18-26-25.jpg

photo_2019-08-15_18-26-27.jpg

photo_2019-08-15_18-26-29.jpg

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон жамоаси кейинги йилда “Танк биатлони” мусобақасининг биринчи дивизионида қатнашиш учун йўлланмани қўлга кирита олди.

“Танк биатлони” мусобақасининг биринчи дивизиони финал баҳси 17 август куни бўлиб ўтади.

8 750
ЎзА