Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

Бир оилага нечита мобил телефон тўғри келади?

Бир оилага нечита мобил телефон тўғри келади?

Нима деб ўйлайсиз мобил телефонондан биринчи бўлиб ким қўнғироқ қилган? Албатта биринчи ишлаб чиқарган корхона ҳодими. Кимга қўнғироқни амалга оширган?

Маълумотларга кўра, дастлабки мобил телефоннинг маркаси (Мартин Купер қўнғироқ қилган телефон) Motorola DynaTAC бўлган ва у ўша пайтда 3995 доллар нархда сотилган. Ҳозирда тахминан 9000 доллар.

Мобил телефон ҳаётимизга жуда катта тезлик билан кириб келди. Ҳар бир хонадонда бу телефон туридан кенг фойдаланилмоқда. Айрим хонадон аъзоларида икки-учтадан борлигини ҳисобга олсак, унинг қанчалик кенг кўламда ривожланганига гувоҳ бўламиз.

Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020- йилнинг январь-сентабрь ҳолатига 100 та хонадонга тўғри келадиган мобил телефонлар сони 285 тани ташкил этди.
Бу рақамлар йилдан йилга ортиб бормоқда. Мисол учун, 2010- йилда ушбу кўрсаткич 145 тани, 2015- йилда эса 234 тани ташкил этган.

2 210
ЎзА