Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Божхоначилар “яшил” йўлак орқали 12 миллион сўмлик кумуш тақинчоқларни ноқонуний олиб кирилишини фош қилди

Божхоначилар “яшил” йўлак орқали 12 миллион сўмлик кумуш тақинчоқларни ноқонуний олиб кирилишини фош қилди

Заргарлик буюмларининг божхона чегараларидан ноқонуний тарзда олиб ўтилишига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент халқаро аэропортига “Бодрум-Тошкент” йўналиши бўйлаб хориждан учиб келган ва божхонадан “яшил” йўлак орқали ўтаётган фуқаро Ф.Г.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Шундан сўнг, ушбу шахс белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув натижасида, ушбу шахснинг ёнидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 12 миллион сўмлик 668 грамм кумушдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

5 816
ЎзА