Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

“Ўздонмаҳсулот” АК буғдойни имтиёзли асосда сотмоқда

“Ўздонмаҳсулот” АК буғдойни имтиёзли асосда сотмоқда

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналари истисно тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига экспорт қилиш шарти билан биржа савдолари орқали буғдой сотмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябригача буғдойнинг 1 тоннасининг бошланғич нархи қўшилган қиймат солиғисиз 1610000 сўмдан, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1932000 сўмдан сотилади.

Тадбиркорлик субъектларига “ноль” даражали қўшилган қиймат солиғи ставкасини қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқчаси Адлия вазирлигини низомига асосан қайтариб берилади.

9 869
ЎзА