Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Давлат ташкилотига тегишли ерни 15 минг 500 АҚШ долларига сотди

Давлат ташкилотига тегишли ерни 15 минг 500 АҚШ долларига сотди

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фирибгарлик, пора олиш билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Хусусан, Қўқон темир йўл минтақавий узелига қарашли Қўқон тиклаш поездида кран машинист ёрдамчиси бўлиб ишловчи Х. М. фуқаро К. Н. ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Албатта, бу иш қуруққа эмас. Қўқон тиклаш поездига ишга киришнинг “хизмати” 300 доллар экан. Тезкор тадбирда у талаб қилган пулнинг 200 доллари ҳисобидан 2 миллион 70 минг сўм олаётган вақтида далилий ашё билан ушланди.

"Фарғона сув таъминот" МЧЖ Данғара туман бўлими бошлиғи А.Д. туман бандликка кўмаклашиш маркази балансидаги 7 сотих ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, фуқаро Ш. Ў.га 15 минг 500 АҚШ долларга сотган. Ерни номига расмийлаштириб беришни айтиб, фирибгарлик йўли билан 2 минг 500 доллар олган. ДХХ Данғара туман бўлими ва департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шу пулдан 500 долларини Ш.Ў.га қайтариб бераётган вақтида қўлга тушди.

Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Л.О. фуқаро Х.С.нинг таниши М. И.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали коллежга ўқишга киритишни ваъда берган. Бунинг эвазига Х.С.дан кимёвий ишлов берилган 400 долларни олаётган вақтда ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2 447
М. Сулаймонов, ЎзА