Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Энди коронавирусга қарши дори воситалари мавжудлиги ва нархини аниқлаб олиш мумкин

Энди коронавирусга қарши дори воситалари мавжудлиги ва нархини аниқлаб олиш мумкин

"Dori-Darmon" акциядорлик компанияси, аҳолини COVID-19 коронавирус инфекцияси ва гриппга қарши қўлланиладиган дори воситалари билан таъминлашни яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

Компаниянинг бир қатор дорихоналарига коронавирус инфекцияси ҳамда мавсумий гриппни олдини олиш ва даволашда қўлланиладиган дори воситаларини мақбул нархларда жойлаштиргани ана шундай тадбирлардан бири.

photo_2020-11-03_11-42-26.jpg

photo_2020-11-03_11-42-28.jpg

Энди сиз дорихоналарнинг жойлашуви, иш вақти ва телефон рақамлари, шунингдек мунтазам янгиланиб бориладиган чакана нархлар тўғрисидаги маълумотларни компаниянинг 1002 ва (78)120-38-00 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали 24 соат давомида олишингиз мумкин.

Айни вақтда коронавирус инфекцияси ва гриппга қарши қўлланиладиган дори воситаларига талаб юқори эканлиги сабабли, рўйхатда кўрсатилган дорихоналарга ташриф буюришдан олдин, дорихонага қўнғироқ қилган ҳолда, керакли дори воситаларни мавжудлиги ва нархини аниқлаб олишингиз мумкин.

2 075
ЎзА