Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Азиз тендошлар!

Азиз тендошлар!


Ўз олдига катта мақсадлар қўйган Фарғона фарзанди сифатида сиз азиз тенгдошларимга ўз фикр ва мулоҳазаларим юзасидан мурожаат қилмоқчиман.

Инсон ҳаётида ҳурликка ва эркинликка тўлган лаҳзалар унга бетакрор яшаш завқи, унутилмас хотиралар қувончи ва энг асосийси, келажакка ёруғ мақсадлар билан боқиш имконини беради. Бу йил жонажон диёримиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини нишонламоқдамиз. Она Ватан бағрида униб-ўсиб келаётган барча ёш авлод қалбида бугун ўзгача ҳислар жўш ураётгани сир эмас.

Тинчлик, осойишталик, бунёдкорлик, ғалабалар, эътироф... бу сўзларни яна узоқ давом эттириш мумкин. Буларнинг барчаси мустақиллик бизга берган улуғ неъматлардир.

Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши тамойили асосида муҳим бир тарихий жараённи бошдан ўтказмоқдамиз.

Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ёшлар муаммолари билан қизиқиш, уларни ўрганиш ва ечим топиш энг долзарб вазифаларимиздан бири, десак адашмаймиз. Шу нуқтаи назардан, ёшлар масаласи ҳаёт-мамот масаласига айланди. Ёшлар иттифоқи олдига қўйилган юксак мақсад ва режалар, улкан вазифаларни бажаришда ҳеч биримизнинг юзаки ёндашишга, оддий кундалик иш сифатида қарашга ҳаққимиз йўқлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чуқур таҳлиллар ёшларни комил инсон бўлиб вояга етишларида ҳали кўплаб ишларни амалга оширишимиз кераклигини кўрсатиб берди.

Шу боис, Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси олдимизда турган муаммоларга аниқ ва самарали ечим бўла олади.

Белгиланган вазифаларни амалга оширишда фақатгина давлат эмас, биз ёшлар ҳам ислоҳотларга муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

Бугун аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини кучайтириш борасида зарур шарт-шароитлар яратилаётганлигига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

Иш фаолиятим давомида ушбу жараёнларга дахлдор инсон сифатида “Истеъмолчи кутубхоналари”ни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқдим. Бугун мен фаолият олиб бораётган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан республикамизнинг барча вилоятларида 50 дан ортиқ “Истеъмолчи кутутбхоналари” қурилмоқда.

 Жумладан, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ёшлар учун бепул, барча имкониятларга эга кутубхона ўз фаолиятини бошлади. Бугунги кунда Риштон, Бағдод, Фарғона, Данғара туманлари ҳамда Фарғона шаҳрида ана шундай мўъжаз кутубхоналарнинг қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.

Ушбу ташаббусимнинг кенг жамоатчилик, меҳнат жамоам ва устозларнинг қўллаб-қувватлаганлиги мени беҳад қувонтирди. Зеро, улар ёшлар келажагига беъэтибор эмаслар.

Сиз-у бизнинг кичик ташаббусимиз ҳам ўз ўрнида катта имкониятлар яратиши, миллионлаб ёшларга наф келтириши, ғояларимиз тарихда қолиши мумкинлигини унутмайлик!

Қадрли фарғоналик тенгдошлар, укаларим, сингилларим!

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифлари давомида ёшлар билан ишлаш масаласи ҳар доим диққат-эътибор марказида бўлишини қайд этиб, бу борада “Фарғона тажрибаси”ни яратиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Янги ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш учун бугун Фарғона вилоятида барча имкониятлар яратилган.

Белгиланган вазифаларни амалга оширишда Юртбошимизга қанот бўла оладиган, илм, фан, маданият, ахборот технологиялари ва спорт соҳаларида катта ютуқларга эришаётган минглаб фарғоналик ёшлар бор.

Вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, ёшларнинг ўз ташаббус ва ғояларини амалга оширишларига кўмаклашиш мақсадида, мамлакатимиз ва дунёнинг нуфузли ташкилотларида фаолият олиб бораётган ва хорижда билим олиб, тажриба орттираётган фарғоналик ёш мутахассислар иштирокида “Фарғона келажаги учун янги ғоялар” форумини ташкил этишни таклиф этаман.

Форумда “IT технологиялари соҳасида ёш мутахассисларни тайёрлаш”, “Туризм соҳасида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш”, “Бизнес стартапларни амалиётга жорий қилиш”, “Қишлоқ хўжалигига инновацион ёндашув”, “Ёш малакали кадрларни меҳнат бозорида реклама қилиш”, “Ёшларни замонавий касбларга йўналтириш” каби мавзуларда ўз таклиф ва ғояларимиз юзасидан фикр алмашайлик.

Билимимиз, фидойилигимиз, меҳнатимиз билан Фарғонага муносиб бўлайлик!

Ахмадали Хакимов


3 350
ЎзА