Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Ижодкорларга илҳом бераётган ислоҳотлар

Ижодкорларга илҳом бераётган ислоҳотлар

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўтказилган танлов “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этди.

Танловда вилоятдаги ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталарининг энг сара асарлари танлаб олинди.

– Бугун мамлакатимизда ҳеч бир ижодкорни бефарқ қолдирмайдиган тарихий воқеалар кечаётир, – дейди “Беш ижобий ташаббус”ни энг яхши ёритгани учун номинациясида биринчи ўринни олган вилоят телерадиокомпанияси бўлим муҳаррири Сайёра Бўронова. – Давлатимиз раҳбарининг ижод аҳлига кўрсатаётган ғамхўрлиги ҳаммамизни сергаклантириб, Ватан, халқ олдидаги бурчимизни чуқур ҳис этишга ундамоқда. Барча соҳаларда эришилаётган ютуқлар, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалаётгани, қишлоқ ва шаҳарларимиз обод бўлиб бораётгани биз ижод аҳлига илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Кўрик-танловда барча йўналишлар бўйича тақдим этган ижодий ишларда мақсад ва ёндашувларда янгилик кўплиги эътироф этилди.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

6 460
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА