Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Халқ банки Бошқаруви раиси Жиззах ва Самарқандда сайёр қабуллар ўтказди

Халқ банки Бошқаруви раиси Жиззах ва Самарқандда сайёр қабуллар ўтказди

Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси Муродилла Эшматов иштирокида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.

15 -август куни Фориш туманидаги сайёр қабулда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Жумладан, Халқ банкининг Фориш филиали мижози “Нормамат матлубот савдо” раҳбари таъминотчи сифатида ҳар бир оила - тадбиркор дастури доирасида аҳолига тикув машиналари етказиб берди.

"Китоб илми зиё" раҳбари “Ёшлар келажагимиз дастури” орқали 600 миллион сўм кредит олиши, “Асал суви” раҳбари “Ҳар бир оила- тадбиркор дастури” орқали замонавий музлатгич учун 450 миллион сўм, Қаюмов Улуғбек иссиқхона қуриш учун 200 миллион сўм кредит маблағи олиши каби 20га яқин мурожаат 5 иш кунида кўриб чиқилиши белгиланди. Шунингдек, учрашувда бошқарув раиси Халқ банки Фориш туманида 50 ўринли боғча қуриб бериш ташаббусини билдирди.

photo5384466303198276450.jpg

16 - август куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўтган учрашувда 100 га яқин тадбиркор ва фуқаро турли муаммо ва таклифлар билан иштирок этди. Унда ҳудуд аҳолиси ва тадбиркорларнинг бир қатор муаммоли масалалари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди ва мурожаатлар ижобий ҳал қилинди.

Жумладан, сайёр йиғилишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг 22 дан ортиқ масала, таклиф ва мулоҳозалари тингланиб, 2 та мурожаат ўз ечимини топди. 12 мурожаат бўйича тадбиркорларга тушинтириш ишлари берилди. Шунингдек, 8 мурожаатнинг ижроси бўйича тегишли масъул ходимларга қисқа муддатларда ижобий ечимини топиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

photo5384466303198276449.jpg

Учрашувда қонунчиликда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар, тадбиркорликни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш учун банк кредитлари ажратилиши тартиби ҳақида маълумотлар берилди.

Сайёр қабуллар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

11 878
ЎзА