Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

Хушхабар: Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

Хушхабар: Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди

30-31 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Нур-султан шаҳрида “Amen–2020” халқаро анимацион фильмлар фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестивалда ўзбек мультипликатори Дмитрий Власовнинг “Ҳаёт дарёси” (“Поток”) анимацион фильми “Энг яхши постановкачи рассом” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

“Ҳаёт дарёси” анимацион фильми фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда инсон туғилишидан бошлаб, умр бўйи босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

Мазкур фестиваль жорий йилда иккинчи маротаба онлайн тарзида ўтказилиб, унда янги инновацион технологиялар ва замонавий дастурлар асосида ишлаб чиқарилаётган анимацион асарлар баҳоланди.

“Amen – 2020” халқаро анимацион фильмлар фестивалида Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатларнинг анимацион фильмлари намойиш этилди.

2 867
ЎзА