Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

Мовароуннаҳр – цивилизациялар чорраҳаси

Мовароуннаҳр – цивилизациялар чорраҳаси

Туркиянинг Илмни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси ва Усмонли илмлар академияси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Мовароуннаҳрда илмий ҳаёт” мавзуида онлайн семинар ташкил этди.

Марказ ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, семинарда Туркиянинг Ҳожа Али, Анқара, Истанбул ва Мармара университетлари олимлари билан бир қаторда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов “XVIII-XIX асрларда Бухорода ёзилган фиқҳий асарлар таҳлили” ва Марказ директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида сақланаётган нодир қўлёзмалар” мавзуидаги маърузалари билан иштирок этди.

Онлайн-мулоқотда тарихчи, исломшунос ва шарқшунос олимлар Моваруннаҳр тарихига оид илмий изланишлари, тўпланган манбалар билан ўртоқлашдилар. Иштирокчилар томонидан Моварауннаҳр ҳудуди нафақат ислом дини, балки барча соҳалар тараққиётида цвилизацилар чорраҳаси бўлгани эътироф этилди.

2 594
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА