Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Навоийлик ЙҲХ ходимлари болаларни йўлларда муҳофазалаш бўйича янгиликка қўл урди

Навоийлик ЙҲХ ходимлари болаларни йўлларда муҳофазалаш бўйича янгиликка қўл урди

Одамлар ҳаётига хавф солувчи омиллардан бири – бу йўл-транспорт ҳодисаларидир. Кутилмаганда содир бўлувчи бундай ҳодисалар натижасида майиб-мажруҳ бўлиб қолган ёки ҳаёт билан видолашган инсонлар бор. 

Шунинг учун ҳам йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш доимий долзарб масалалардан ҳисобланади. Айниқса, йўлларда болаларни ҳимоя қилиш жуда муҳим. Чунки ҳали оқ-қорани яхши билмайдиган, транспорт воситалари билан боғлиқ ҳодисалар оқибатини тушуниб етмаган болажонлар йўл ҳаракати қоидаларига ҳам тўлиқ риоя қилмайди. 

Ҳадемай мактабларда янги ўқув йили бошлангач уларнинг хавфсизлигини таъминлашга эътибор кучайтирилиши керак. Хусусан, таълим муасасалари атрофидаги йўллар хавфсизлик қоидаларига тўлиқ мувофиқлаштирилиши зарур. 

index.jpeg3.jpeg

Шу мақсадда Навоий вилояти ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан бу борада зарур ишлар амалга оширилмоқда. 

Навоий вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Анвар Ҳафизовнинг айтишича, Навоий шаҳри ҳамда вилоятнинг барча ҳудудларида умумий ўрта таълим мактаблари атрофидаги йўллар ўрганиб чиқилди. Йўлларни яхшилаш, улардаги йўл белгиларини янгилаш чоралари кўрилмоқда. Одатда, пиёдалар ўтиш жойи ёки болалар ўтиши мумкин бўлган жойлар бўйича қўйилган йўл белгилари ҳақида 150 метр олдинда огоҳлантирув белгилари ҳам қўйилади. Ушбу огоҳлантириш таъсир доирасини кучайтириш мақсадида йўл белгисига 50 метр қолганда ҳам яна ишора беришга оид йўл чизиқлари чизилди. Болалар ўтиши мумкин бўлган жойлар аввал осма йўл белгилари орқали маълум қилинган бўлса, бундай белгилар йўлларга ҳам оқ рангда туширилмоқда. Токи, огоҳлантирувнинг аниқлиги, такрорийлиги ҳайдовчиларни хушёр торттирсин. Йўлларда ҳеч бир бола жабр кўрмасин. 

index.jpeg4.jpeg

Бундан ташқари, вилоятдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларига махсус мониторлар ўрнатилиб, уларда йўл ҳаракати қоидалари, газ билан ҳаракатланганда қандай қоидаларга риоя этиш зарурлиги ҳақида тушунтириш ишлари акс этган видеолавҳаларни мунтазам намойиш этиш йўлга қўйилди. 

Эндиликда шохобчага келган ҳар бир ҳайдовчи бироз бўлсада бўш қолган вақтини мониторлар орқали фойдали маълумот олишга сарфлайди. Бу эса уларни хушёрликка чорлашга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишга чорлаб туради. 

index.jpeg9.jpeg

4 728
Шуҳрат Нематов, ЎзА