Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

«Онангга бор, отангга бор» қабилидаги муносабат долзарб муаммоларни вужудга келтирмоқда

«Онангга бор, отангга бор» қабилидаги муносабат долзарб муаммоларни вужудга келтирмоқда

"COVID19" инфекциясининг мамлакатимизда кескин ортиб кетиши оқибатида жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб Махсус комиссия қарорига кўра кучайтирилган карантин талаблари жорий этилганди.

Халқаро авиақатновларнинг вақтинчалик тўхтатилиши оқибатида йўловчилар харид қилган авиачипталар бекор қилинганди. Карантин талаблари юмшатилгач, фуқаролар чипталарга тўлаган тўловларини қайтариб олиш мақсадида мурожаат қила бошлашди.

Кўпгина истеъмолчиларга тўловлари қайтарилмаётгани, «онангга бор, отангга бор» қабилида муносабат билдирилаётгани бугунги кунда долзарб муаммоларни вужудга келтирмоқда.

Жумладан, Қоракўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Ж 1.500.000 сўмга Бухоро-Москва йўналишида учувчи самолёт авиачиптасини харид қилган ва чекловлар туфайли кета олмагач, пулини қайтариб беришларини сўраган. Аммо ҳеч қандай ижобий ечим кузатилмагач, Қоракўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

photo_2020-11-02_17-12-23.jpg

Худди шу каби ҳолат фуқаро С.Д билан ҳам содир бўлган. С.Д ва оила аъзолари март ойида Россия Федерациясига бориши учун умумий қиймати 35.000.000 (ўттиз беш миллион) сўмга авиачипталар харид қилишган.

Аммо кейинчалик чипталар учун тўловни қайтариб олиш мақсадида авиакассага мурожаат қилиб кўришган. Ҳеч қандай ўзгариш бўлмагач, Қоракўл туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига оғзаки мурожаат қолдиришади.

Жамият мутахассиси И.Янгиев ушбу икки мурожаатни қонуний ўрганди ва икки муаммо ҳам тезда ўз ижобий ечимини топди. Ҳар икки фуқаро тўлаган тўлов тўлиқ қайтариб олиб берилди. Бу каби муаммо сизни ҳам қийнаб келаётган бўлса, сизнинг истеъмолчи сифатидаги қонуний ҳуқуқларингизнинг ҳимоячилари борлигини унутманг!

Амирхон Аҳмадов, Ўзбекистон ИҲҲҚЖФ Бухоро вилояти ҳудудий бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Матбуот- ахборот ва жамоатчилик билан ишлаш сектори бошлиғи

photo_2020-11-02_17-12-24.jpg

4 438
ЎзА