Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

Пахтадан бўшаган майдонларни шудгорлаш бошланди

Пахтадан бўшаган майдонларни шудгорлаш бошланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги "Эргаш бобо Жума ўғли" фермер хўжалиги далаларида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Воҳадаги қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона, ташкилот раҳбарлари, фермерлар, механизаторлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари У.Тўропов сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз фаровонлигини таъминлаб, иқтисодиётимизни юксалтиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди. Шунга мувофиқ келгуси йил ҳосили учун шудгорланадиган майдонларни мавжуд агротехник усуллар асосида чуқур ҳайдаш ва текислашга алоҳида эътибор қаратди. Бу борада тўпланган бой тажрибаларни оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди.

photo_2020-11-02_17-17-43.jpg

Қумқўрғон туманида 7 минг 952 гектар майдонда келгуси йил ҳосили учун пахта етиштириш мўлжалланмоқда. Жорий йилда мавжуд майдонлардан мўл ҳосил олинган ҳудудда кузги шудгорни ҳам тез, сифатли якунлаш бўйича тизимли тадбирлар белгилаб олинган. 18 та отряд ташкил этилиб, уларга 33 ҳайдов трактори бириктирилган. Механизаторларга ўз вақтида ёқилғи етказиб бериш учун 6 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолият юритмоқда. Отрядлар иши икки сменада ташкил этилган бўлиб, ер ҳайдаш учун 66 нафар механизатор жалб этилган. Уларнинг унумли меҳнат қилиб, муносиб дам олиши учун кўчма уйлар ташкил этилган. Механизаторлар уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

photo_2020-11-02_17-17-41.jpg

Маълумотларга кўра, вилоятда 72 минг 320 гектар майдон шудгорланади. Бу юмушни қисқа кунларда якунлаш учун 171 та отряд ташкил этилиб, икки юздан ортиқ юқори унумли ҳайдов тракторлари жалб этилган.

photo_2020-11-02_17-17-40.jpg

Кўргазмали семинар иштирокчилари "Эргаш бобо Жума ўғли" фермер хўжалигининг ғўзапоядан сифатли тозаланган далаларида бўлғуси ҳосил учун шудгорланаётган майдонларни кузатиб, механизаторларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

2 375
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА