Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Шаҳар кўчаларида мониторлар ўрнатилмоқда

Шаҳар кўчаларида мониторлар ўрнатилмоқда

Самарқандга йўли тушган ҳар бир киши кўз илғамас даражадаги улкан ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиши табиий. Чунки, бу қадим кентда қўшалоқ байрамга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Шаҳарда катта тадбирлар олдидан туризм соҳасини ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қулайликларни янада кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

photo5380016416431909697.jpg

Эндиликда шаҳарга ташриф буюрувчи меҳмонлар, туристлар зиёратгоҳлар ва уларнинг атрофида яратилган қўшимча хизмат шохобчаларини қийналмасдан топиб боришлари мумкин. Бунга янгидан ўрнатилган ўзбек ва хорижий тилларда ёзилган махсус йўл кўрсатгичли устунлар ёрдам беради. Устунлар ҳар бир зиёратгоҳ ва тарихий обидага яқин, тез кўзга ташланадиган жойларга ўрнатилмоқда.

photo5380016416431909700.jpg

Самарқанд туризм тарғиботида ҳам замонавий ёндашувлар кўзга ташланмоқда. Эндиликда кўчалардаги устунларга ўрта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилаётир. Уларда шаҳарнинг туристик салоҳияти, ушбу соҳадаги янгиликлар, шунингдек, эълонлар ва рекламалар акс этиб боради.

photo5379915046613789726.jpg

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида тарихий обидалар ва зиёратгоҳларда туризм ахборот марказлари ҳам ташкил этилмоқда. Бибихоним масжидида туризм ахборот марказининг фаолияти йўлга қўйилган бўлса, унинг навбатдагиси Амир Темур мақбарасида иш бошлади. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

5 077
Абдулазиз Йўлдошев, ЎзА