Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

ТИФ Миллий банк: Ислоҳотлар йўлида изланамиз ва хизмат қиламиз

ТИФ Миллий банк: Ислоҳотлар йўлида изланамиз ва хизмат қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1992 йилда ташкил топган. Мустақиллик йилларида банклар фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Сўнгги йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда банкнинг роли янада ошди. Давлатимиз тараққиёти йўлида тизимли олиб борилаётган стратегик ҳаракатларнинг асосий негизида банкнинг роли муҳим бўлиб келмоқда. Иқтисодиётни ҳар томонлама ривожланишида базавий инфратузилмани шакллантириш, экспорт салоҳиятини изчил ошириш, модернизация йўлларини тобора юксалтириш мақсадида инвестициявий сиёсатни жадаллик билан йўлга қўймоқда.

Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, жумладан, банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш, банклар мустақиллигини ошириш ҳамда инвестиция жараёнларининг фаол иштирокчиларига айлантириш, деҳқон, фермер хўжаликларини ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес субъектларини кредитлашни кенгайтириш, банк омонатчилари манфаатларини ҳимоя қилиш, банк ва мижозлар ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини шакллантириш, хорижий банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш каби долзарб вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ТИФ Миллий банкининг айни пайтда Республика бўйича мижозлари сони 3 миллион 477 минтага етди. 90 та филиал, 41 та мини банк, 123 та валюта айрбошлаш пунктлари мижозлар хизматида. Мижозларнинг ўзига тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида 130 та банкомат ва 332 та маълумот киосклари мавжуд, мижозлар саволларига ўз вақтида жавоб бериш мақсадида Колл - маркази ишга туширилган. Бундан ташқари, Ўзмиллий банк томонидан 2 миллион 200 минг пластик карталар чиқарилган.

Эътиборли жиҳати дунёдаги 80 та давлатнинг 669 та банклари билан ҳамкорлик олиб боради. Россия Федерациясининг “Азия-инвест банк” акционерлик тижорат банки Ўзмиллий банк акциядорларидан бири ҳисобланади. Масофавий хизмат кўрсатиш учун савдо терминаллари ташкил этилгани мижозларга қулайлик яратмоқда. Уларнинг 27 минг 596 таси мобил банкинг, интернет банкинг хизматлари, ташқи алоқалар учун онлайн хизмати яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига жавоб берувчи банк кадрларини тайёрлашга ҳам катта эътибор бермоқда. Айниқса, уларни мунтазам малакасини ошириш, банк иши бўйича адабиёт ва қўлланмалар таъминоти билан таъминлаш борасида алоҳида дастурлар асосида иш олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки рақобатбардошлик йўлида изланади, технологик ривожланишда янги усулларни қўллайди, жамият ва давлат учун барқарор устун бўлиб хизмат қилади.

ТИФ Миллий банки Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

10 084
ЎзА