Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2019 Чоп этиш версияси

Қулай ва юқори сифатли банк хизматлари кўрсатиш энг муҳим вазифа

Қулай ва юқори сифатли банк хизматлари кўрсатиш энг муҳим вазифа

ТИФ Миллий банки Жиззах вилояти бўлими кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни кўпайтирмоқда.

Банкда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишларга мувофиқ, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг самарадор, қулай, тезкор ва самарали молиявий тизимларини жорий этиш ва қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда банк ўз ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини амалга ошириш учун инвестицияларни кўпайтирмоқда. Шунингдек, ташаббуслар хорижий молия институтларининг хорижий валютадаги кредит линиялари ҳисобидан ҳам молиялаштирилаётир.

Кредитларнинг асосий қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун замонавий технологиялар, ускуналар ва техникалар сотиб олишни молиялаштиришга йўналтирилмоқда. 

photo_2019-08-15_18-35-29.jpg

– Миллий банкнинг Жиззах вилояти бўлими амалиёт бошқармаси томонидан ажратилган 3 миллиард 700 миллион сўм кредит ҳисобига чақиқ тош, оҳак тош ва қумни қайта ишлаб қурилиш ашёси учун қўшимча маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, – дейди “NEW NERUD” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сухроб Қурбонов. – Ажратилган кредит маблағи ҳисобига Эстониядан ускуналар ва Жанубий Кореядан экскаватор сотиб олдик. Ушбу банкнинг доимий мижози сифати унинг хизматидан мамнунмиз. 

Айни пайтда ушбу банк кредитидан фойдаланиб хориждан замонавий техника ва технологиялар олиб кириб, ўз бизнесини ривожлантираётган, мамлакатимиз иқтисодиёти равнақига салмоқли улуш қўшаётган тадбиркорлар сафи кенгаймоқда. 

photo_2019-08-15_18-35-30.jpg

Банкнинг вилоят бўлимида аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шу мақсадда мижозларга қулайлик яратиш учун хизмат кўрсатишнинг замонавий, тезкор, қулай усуллари жорий этилаётир. 

Яқинда “Ўзмиллийбанк” вилоят бўлимининг Жиззах саноат ҳудудида индустриал филиали шу талаблардан келиб чиқиб барпо этилди. Янги бинода иш бошлаган филиалда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайликлар мавжуд.

Филиалда мижозларни кутиб олиш учун “Receiption” хизмати йўлга қўйилган. Валюта айирбошлаш шаҳобчаси, банкомат ва инфокиоскалар фаолияти йулга қуйилгани катта қулайлик яратган. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга кредит ажратиш бўйича алоҳида бўлимлар мавжуд.

photo_2019-08-15_18-35-32.jpg

Ўзмиллийбанк вилоят бўлими томонидан 2019 йилда кичик бизнес субъектларига 300,6 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Бу маблағнинг 18,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисмини хорижий молия институтларининг узоқ муддатли хорижий валютадаги кредитлари ташкил этди. 

Ушбу ажратилган кредитлар асосан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий ускуналар сотиб олишга ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси учун асбоб-ускуналар сотиб олишга йўналтирилди.

Филиал мижозлари хорижий молия институтлари томонидан таклиф этилган 15 хил турдаги кредит маблағларидан фойдаланиб келмоқда. Айни пайтда банк мижозларининг хорижий валютадаги кредитларга бўлган талаби ортмоқда. Бунинг натижасида вилоятга турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун инновацион технология ва асбоб-ускуналар кириб келмоқда.

2019 йилнинг ўтган даврида ажратилган кредитлар ҳисобидан жами 1 минг 960 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. 

Аҳолига ва тадбиркорга юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиш, қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда янги турдаги банк маҳсулотларини тақдим қилишни мақсад қилган Миллий банкнинг вилоят бўлими жамоаси янги замонавий технология ва усулларни қўллаш устида ишларни давом эттирмоқда. Мамлакатимизда банклар ўртасида ошиб бораётган рақобат шароитида мижозларга қулай ва юқори сифатли банк хизматларини кўрсатиш банкнинг энг муҳим йўналиши сифатида такомиллаштирилмоқда. 

15 640
Т. БЕКНАЗАРОВ, Ж. ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА