Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

​UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu моделини тақдим этади

​UzAuto Motors тежамкор турбодвигателли янгиланган Malibu моделини тақдим этади

UzAuto Motors компанияси 1.5 л. Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили савдоси бошланаётганини маълум қилди.

Янгиланган, кўпчиликнинг кўнглидан жой олган Malibu, Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор (30%) давомчиси бўлади.

Malibu 1.5 л. Turbo – бу чиройли ва уйғун тузилган седан бўлиб, бежирим ва аниқ чизгиларга эга.

Снимок4.JPG

Олдузатмали автомобиль аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 сантиметр қўшган. Бундай натижага унинг 1,5 литрли 160 от кучига эга турбомотори сабабли эришилган.

Шуни қайд этиш лозимки, мазкур моделнинг нархи аввалгисидан 5 миллион сўмга арзон ва у иссиқ иқлимли мамлакатлар учун айни муддао саналади. Янгиланган моделнинг ранглар палитраси ҳам кенг доирада тақдим этилган. Дарвоқе, ушбу модель гўзал аёлларимиз учун ҳам жуда мос келади.

Снимок1.JPG

Шунингдек, айни дамда янгиланган Facelift Malibu Turbo 2 л. автомобилининг ҳам савдоси йўлга қўйилган. Ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш 2019 йилнинг сентябрь ойидан бошланади.

Харидорларнинг Malibu автомобилига бўлган талаби катталигини инобатга олган ҳолда UzAuto Motors Асака банки, InfinBank va Ўзавтосаноат-лизинг билан биргаликда автомобилни байрамона акция шартларида харид қилишни таклиф этади.

Снимок2.JPG

Харидорларга шуни маълум қиламизки, ҳозирги вақтда Malibu 2.5л. автомобили жуда оз миқдорда чегараланган ранглар палитрасида қолган ва ушбу модель ишлаб чиқаришдан тўхтатилмоқда.

Компания дилерлар билан биргаликда Malibu2.5 л. автомобили учун шартнома тузган мижозлар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини кафолатлайди.

Снимок3.JPG

Снимок8.JPG

6 464
ЎзА