Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Яшнободга «Китоблар карвони» келди

Яшнободга «Китоблар карвони» келди

Етук таълим-тарбия олиш, маънавият, тафаккурни бойитишнинг еалити, бу - китоб ўқишдир. Ёшларнинг китобга бўлган меҳрини ошириш, китобхонлик маданиятини янада кучайтириш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрда «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ҳам қабул қилиниб, унинг ижроси доирасида умумтаълим муассасалари учун «Китоблар карвони» ташкил қилинган эди.

photo_2020-11-03_10-28-46.jpg

Куни кеча Халқ таълими вазирлиги ва пойтахт халқ таълими бош бошқармаси ташаббуси билан Яшнобод туманидаги умумтаълим мактабларига «Китоблар карвони» етказилди.

— Ўзбек ёзувчи ва шоирларимизнинг 35 номдаги минглаб нусхадаги бадиий адабиётлар мактаб кутубхоналарига тарқатилди, — деди туман ХТБнинг дарсликлар бўйича методисти Мадина Расулхўжаева. — Ёшларимиз нафақат ўзбек адабиёти, жаҳон адабиёти дурдоналаридан ҳам баҳраманд бўладилар.

— Мактабимизга берилган бадиий адабиётлар ёшларимиз ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёсини янада бойитишга хизмат қилиши шубҳасиз, — дейди тумандаги 231-мактаб кутубхоначиси Фарида Бегаева китобларни қабул қилиб олар экан.

 — Чунки кутубхоналаримиз анчадан буён янги номдаги китоблар билан бойитилмаган эди ва албатта бу ўқувчиларимизга катта совға бўлди.

photo_2020-11-03_10-28-45.jpg

Маълумотларга қараганда, Тошкент шаҳридаги мактабларга 108 номдаги жами 14 мингга яқин нусхадаги бадиий адабиётлар тарқатилмоқда.

Наргиза МАҲМУДОВА,
Яшнобод туманидаги 231-мактаб директори ўринбосари

2 823
ЎзА