Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.08.2019 Чоп этиш версияси

Йилнинг энг яхши интервьюери

Йилнинг энг яхши интервьюери

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказилаётган “Йилнинг энг яхши интервьюери” танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг фаровонлиги даражасини ўрганиш мақсадида, давлат статистика органлари томонидан уй хўжаликларида танлама усулда кузатувлар ўтказилади. Унинг натижаси асосида ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг аҳоли турмуш даражасига таъсирини ўрганиш ва мамлакат аҳолиси фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун маълумотлар шакллантирилади. Шунингдек, кузатувлар натижаларидан аҳолининг кам таъминланганлик кўрсаткичлари ва истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар статистика бошқармаларининг турмуш даражаси статистикаси ва уй хўжаликлари кузатувлари бўлимларининг мутахассислари ўртасида уларнинг билимларини синовдан ўтказиш, касбга бўлган қизиқиши ва малакасини ошириш, ўз қобилиятларини намоён этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Йилнинг энг яхши интервьюери” номинацияси бўйича танлов ташкил этилди.

Танлов икки босқичда бўлиб, 1-босқич ҳудудий статистика бошқармаларида ўтказилди. Иккинчи республика босқичида ҳудудий статистика бошқармаларида 1-ўринни қўлга киритган мутахассислар қатнашди.

Иштирокчиларга 1-шартда қизиқарли топшириқлар ва статистикага оид саволлар берилди. 2-шартда қатнашчилар уй хўжаликларида ўтказилган кузатувлар акс эттирилган иш жараёнларидан лавҳалар кўрсатди. 3-шарт эркин мавзу бўлиб, иштирокчилар шеър, қўшиқ, рақс, саҳна кўринишлари ва бошқа чиқишлари билан ўз қобилиятларини намойиш этди.

Интервьюерларнинг чиқишларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари муносиб баҳолаб борди. Натижаларга кўра, Тошкент шаҳри статистика бошқармаси жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Самарқанд, учинчи ўринни Фарғона вилояти жамоалари эгаллади.

Танлов ғолиблари ва иштирокчилар диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

5 672
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, ЎзА