Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

Заводни модернизация қилишда иштирок этиш учун тендер муддати узайтирилди

Заводни модернизация қилишда иштирок этиш учун тендер муддати узайтирилди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида 2020 йил 12 ноябргача лойиҳалаш, ускуналар етказиб бериш ва қурилиш ишларини бажариш бўйича танлов савдоларида қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тендер ғолиби Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида шартнома тузиш ва ускуналарни етказиб бериш ҳамда қурилишни лойиҳалаштиришга таклиф қилинади. Давом этилаётган тендер савдолари мавзуси бўлган ишларнинг таркиби ва ҳажми Танлов ҳужжатларида батафсил кўрсатилган.

Тендерда иштирок этиш учун аризалар 2020 йил 12 ноябрга қадар қабул қилинади ва почта ёки tender@fnpz.uz. электрон манзили орқали юборилади.

Тендер ҳужжатларини олиш шартлари инглиз ва рус тилларида таклифларни юбориш муддати тўғрисидаги барча тафсилотлар Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг расмий веб-сайтида fnpz.uz “хизмат кўрсатувчи корхоналарга” бўлимида жойлаштирилган.

2 438
ЎзА