Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 октябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Янги ташкилотнинг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгиланди:

• Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашиш;

• Истеъмол маҳсулотлари саноати фаолиятига халқаро стандартларни жорий қилишга ёрдам бериш;

• Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш;

• Халқаро бозорларга чиқишда маҳаллий тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси раислигига Умиршайхов Баҳодир Бахтиёрович тайинланди. Баҳодир Умиршайхов шу кунга қадар Ўзбекистон Қандолатчиликни ривожлантириш уюшмасида фаолият юритган.

3 990
ЎзА