Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Польшага 42 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди

Ўзбекистон Польшага 42 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилди

Ўзбекистондан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Польшага 42,8 миллион доллари қийматидаги маҳсулотларни экспорт қилинди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, Польшага қилинган экспорт натижасида юртимизга валюта тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 миллион долларга кўпайиб, 40 фоиз ўсишга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистондан Польшага 17,5 миллион долларлик калава ип, 15 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 5,3 миллион долларлик кимё саноати маҳсулотлари, 2 миллион долларлик металл ва металл буюмлар, 900 минг долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари, 880 минг долларлик тери-мўйна маҳсулотлари, 444 минг долларлик қоғоз ва картон маҳсулотлари ҳамда 395 минг долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди.

2 952
ЎзА