Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.11.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди

Биринчи ва иккинчи очиқ кейс-чемпионатни мувоффақиятли якунлагангач, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди. 

Олдинги тадбирларда 3000га яқин иштирокчилар қатнашиб, улардан 600 нафардан ортиғи ғалаба қозонган.

Кейс-чемпионати ғолиблари қуйидагиларни қўлга киритишлари мумкин:

- жамоа сафида беллашиб ўз билим ва кўникмалар даражасини синаб кўриши;

- профессионал таҳлилчилар ва стратеглар даражасидаги муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўриши;

- профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан тан олиниши;

- ўз ютуқларининг портфолиосини Совриндор сертификати билан тўлдириши;

Кейс-чемпионати иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича мавзулар таклиф этилади:

- мобил иловаларни ривожлантириш;

- сунъий интеллектни қўллаш;

- инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- монополиялар фаолиятини бошқариш;

- хусусийлаштириш масалалари;

- аҳолининг молиявий саводхонлиги;

- “Ўзбекистон иқтисодий мўжизаси”.

Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида амалга оширилади. У ерда кейс-чемпионатининг ўтказиш тартиби ҳам эълон қилинган.

Кейс-чемпионат тақвими:

- 10 ноябргача иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш;

- 11 ноябргача жамоаларни рўйхатдан ўтказиш;

- 11 ноябргача кейс-топшириқларини эълон қилиш;

- 18 ноябргача бажарилган кейс вазифаларини қабул қилиш;

- 21 ноябргача баҳолаш натижаларини эълон қилиш;

- 27 ноябргача кейс-чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими.

Кейс-чемпионати республикамизни етакчи банк ва молия ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади.

Учинчи очиқ кейс-чемпионати тўғрисида батафсил маълумотни www.bfa.uz веб-сайтида ва http://t.me/bfauz каналида олишингиз мумкин.

Хомийлик ва шерикчилик масалалари бўйича office@bfa.uz манзилига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Янгиликларни https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг

Савол ва мурожаатлар учун @BFA_uz_bot

Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/BFA_General

Банк матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

3 686
ЎзА