Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.11.2020 Чоп этиш версияси

Ўзбекистонда мева-сабзавот маркетинги бўйича янги лойиҳа ишга тушди

Ўзбекистонда мева-сабзавот маркетинги бўйича янги лойиҳа ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Ўзбекистон Республикаси Aгросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан “Annexure Financial Solutions” ва “Kleffmann Group” консорциумига “Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик маркетинги учун техник кўмак” лойиҳасини амалга ошириш топширилди. 

Лойиҳа Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки (Жаҳон Банки) бошқаруви остида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида маркетингни қўллаб-қувватлаш хизматлари орқали мева-сабзавотчилик йўналишининг рентабеллиги, самарадорлигини ошириш, мева-сабзавотчилик қиймат занжири ва бозорнинг барча иштирокчилари учун очиқ бозор тизимини қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, бозорни ўрганиш, маркетинг нашрларини чоп этиш, кўргазмаларда иштирок этиш ҳам лойиҳа олдидаги вазифалардан ҳисобланади.

Лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясига ва мамлакат экспортини ривожлантириш стратегиясига мос равишда амалга оширилади. Саъй-ҳаракатлар юртимиздаги мева-сабзавотчилик саноатини иқтисодиётнинг замонавий суб-секторига айланишига олиб келиши керак, шунингдек, дунё бўйлаб шиддат билан ўзгариб бораётган мева-сабзавот бозор талабларига тез ва самарали жавоб бериши лозим. 

Лойиҳа фаолияти 3 йил давом этади ва бутун мамлакатни қамраб олади. Лойиҳа давомида ушбу консорциум бир қатор манфаатдор томонлар, жумладан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари кенгаши, маҳаллий муниципалитетлар, мева-сабзавот бўйича илмий тадқиқот институтлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари билан ҳамкорликда ишлайди. Консорциум экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ўзбек мева-сабзавотчилик маҳсулотлари кириб борган (Россия, Қозоғистон ва бошқалар) ва янги бозорларда (Европа, Хитой, Жанубий Корея, Aраб мамлакатлари ва бошқалар) қатор тадқиқотлар ўтказади. Тадқиқот натижалари веб-портал ва журналлар орқали маҳаллий фермерларга етказилади.

“Annexure Financial Solutions” ҳақида

Гонгконгда жойлашган кўп тармоқли консалтинг компанияси. Хитой, жумладан, Гонконг, Шанхай ва Ўзбекистонда ҳам фаолиятини бошлаган ушбу ташкилот бутун дунё бўйлаб мижозларига маслаҳат ва ғоя бериш хизматларини таклиф этади. Компаниянинг мижозлари кичик ва ўрта бизнес субъектларидан тортиб йирик корпорациялардан иборат. Ташкилот молиявий хизматлар, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк, тўқимачилик, инфратузилма, энергетика, транспорт ва бошқа соҳа субъектларига хизмат кўрсатади. Компаниянинг Ўзбекистондаги лойиҳаларидан бир нечтаси қуйида келтирилган:

• Кореялик инвесторлар томонидан “Yunusobod Business City” лойиҳасига сармоялар

• 9 та қишлоқ хўжалиги компанияси томонидан Хитойга гилос экспорти

• 10 та тижорат банки учун трейнинг хизмати.

“Kleffmann Group” ҳақида

Қишлоқ хўжалигида маркетинг изланишларини олиб борувчи ягона халқаро ташкилотга айланган, 30 йиллик тажрибага эга ушбу компания бутун дунё бўйлаб уруғчилик ва агро-кимё бозорларига маркетинг маълумотларини етказиб беради.

Ташкил этилган йили: 1990.

Бош қароргоҳи: Людингҳаузен, Германия.

Ҳудудий филиаллар: Европа, Жанубий Aмерика, Шимолий Aмерика, Осиё -Тинч океани ҳудудида 20 та филиал.

Халқаро алоқалар: 70 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритади.

2017 йилдан буён Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги изланишлар учун масъул бўлган «Kleffmann Group Euroasia” мустақил филиали ташкил етилди. Комплекс хизмат кўрсатувчи тадқиқот агентлиги сифатида компания нафақат фермерларнинг кириш панеллари глобал тармоғидан, балки икки томонлама синдикатланган ва мослаштирилган махсус тадқиқотлар, шу жумладан, дистрибюторлар сўровлари ва бошқа кўплаб қишлоқ хўжалиги тармоқлари бўйича асосий манбалар бўйича маълумотлар базасига эга. Шунингдек сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини кўрсатиш компаниялари ҳам шулар жумласидандир.

Реклама ҳуқуқи асосида

2 308
ЎзА